Жиноят содир этилиб, уни содир этган шахс номаълум бўлса, бу жиноят фош этилмаган жиноят ҳисобланади. Жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи органлар фаолиятининг ташкилий шаклларини такомиллаштириш билан боғлиқ соҳалар ичида очилмаган жиноятлар бўйича ишларни тергов қилиш устидан идоравий процессуал назоратни келтириш мақсадга мувофиқ. Жиноят содир этган шахс номаълум бўлганда, яъни ЖПКнинг 364-моддасининг 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича тўхтатилган жиноят ишлари ҳозирги пайтда йилдан-йилга рўйхатга олинган жиноятлар ичида кўпайиб бормоқда. Демак, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятларни очилиши билан боғлиқ фаолияти самарадорлиги айнан шу кўрсаткич билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли, бу ҳолат терговчиларнинг фаолиятида ҳам, айниқса жиноятларни очилишини ташкил этувчи рақамларга ҳам бевосита таъсир кўрсатади, чунки бу рақамлар улар томондан тегишли қарорлар қабул қилишда юзага келади. Таъкидлаш жоизки, терговчи жиноятларни очиш функциясини амалга ошириб, тегишли процессуал ҳаракатларни амалга оширади ва бу ҳаракатлар инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига тегишли бўлиши мумкин, бу эса дастлабки тергов даврида шахснинг ҳуқуқларини таъминлашда алоҳида эътиборни қаратилишини талаб этади. Ўтган йилларнинг очилмаган жиноятлар очиш фаолияти терговчи ва суриштирувчи органга тегишли бўлиб бунда шахснинг ҳуқуқларига сезиларли дара- жада таъсир кўрсатилади. Маълумки, ички ишлар органлари шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамоат тартиби ва фуқаролар хавф- сизлигини ҳимоя қилишнинг ишончли гарови бўлиши лозим.
Статья посвящена истории Ирана в трудах В. В. Бартольда. В ней показаны историографический анализ, влияние окружающих условий, положительные и отрицательные стороны трудов В. В. Бартольда, а также даны выводы и рекомендации по перспективным направлениям в рамках исследования истории Ирана в эпоху тимуридов.